Кичик бизнес учун кредитлар
  • 24 Декабрь 2014

Кичик бизнес учун кредитлар

Олот туманидаги “Осиё Шарқ люкс текстиль” масъулияти чекланган жамияти тадбиркорлари томонидан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Бунинг учун корхона 210 миллион сўмлик сармоядан самарали фойдаланди. Шунингдек, лойиҳа рўёбида молия муассасаси томонидан ажратилган 180 миллион сўмлик кредит ҳам қўл келди.
Эътиборлиси, вилоятда шу каби кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан йўналтирилаётган сармоялар миқдори йил сайин ортиб бораяпти. Агар 2013 йилда мазкур соҳа вакилларига 314,9 миллиард сўмлик кредитлар ажратилган бўлса, жорий йилнинг ўн ойида бу кўрсаткич 358 миллиард 800 миллион сўмни ташкил этди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn