Қўшимча иш ўринлари
Версия для печати
  • 24 Декабрь 2014

Қўшимча иш ўринлари

Уйчи маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини тикувчилик мутахассислиги бўйича тамомлаган Ўғилой Садбаралиева ҳамда Замира Юнусова меҳнат фаолиятини ҳам бир жойда олиб боришаяпти.

Гап шундаки, “Наманган кийим саноат” хусусий корхонасида амалга оширилган модернизациялаш тадбирлари натижасида бу икки дугона ва уларнинг бир қатор тенгдошлари учун қўшимча иш ўринлари яратилди.
Бундан тўрт йил аввал фаолият бошлаган мазкур кичик бизнес субъектида, асосан, эркаклар учун костюм-шим ҳамда қишки кийим-кечаклар тайёрланади. Жорий йил бошида амалга оширилган технологик янгиланишлар туфайли бу ерга 180 миллион сўмлик замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатилди. Натижада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоиз ортиб, 10 та қўшимча иш ўрни ташкил қилинди. Эътиборли жиҳати, технологик янгиланиш натижалари қисқа вақт ичида кўзга ташланиб, ўтган ўн бир ой давомида корхонада 500 миллион сўмликка яқин либослар тайёрланди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn