Фойдаланиш муддати — юз йил
  • 24 Декабрь 2014

Фойдаланиш муддати — юз йил

Мирзаобод туманидаги “Tunnel construсtion and projeсt” масъулияти чекланган жамиятида битта темир-бетон қувурни тайёрлаш учун атиги 20 дақиқа кифоя қилади.

Бу корхонада ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз равишда, конвейер усулида амалга оширилаётгани самарасидир.
Хусусан, қувур қолипининг ўзида ҳосил қилинадиган тебраниш бетон қоришмасининг пишиқлигини таъминлайди. Сўнгра пресслаш орқали меъёрий зичлаштирилади. Яна бир жиҳати, қолипдан чиққан қувурлар буғ воситасида қуритилаётганидир. Корхона мутахассисларининг айтишича, ана шу усулда тайёрланган қувурлар юз йилгача яроқлилигини йўқотмайди.
Муҳими, жамият томонидан ирригация-мелиорация ва канализация тармоқларида кенг қўлланиладиган бундай йирик сув ўтказгичларнинг ишлаб чиқарилиши маҳаллий ҳамкорлар учун катта қулайлик яратди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn