Шифобахш экстрактлар
  • 20 Декабрь 2014

Шифобахш экстрактлар

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида пойтахт вилоятида ҳудудий экспорт ҳажми 441,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Табиийки, бунга эришишда жойларда фаолият юритаётган чет эл инвестицияси иштирокидаги саноат тузилмаларининг ҳиссаси катта бўлди.

Ўрта Чирчиқ туманидаги “Биолайн-косметикс” қўшма корхонаси — шулардан бири. Юз турдан ортиқ парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган мазкур хўжалик субъекти фаолият бошлаганидан буён ўтган қисқа фурсатда нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам муносиб брендига эга бўлди. Айниқса, бу ерда янги ўзлаштирилган гигиена воситалари, соч бўёқлари, инсон танасини озиқлантирувчи малҳамларга четдан буюртма кўпаймоқда. Қисқа муддатда 200 минг долларлик ана шундай маҳсулотлар ташқи бозорда сотилгани бунинг яққол тасдиғидир.
— Биласиз, парфюмерия саноати шу қадар жадал ривожланаяптики, эндиликда сифатсиз атир-упа билан жаҳон бозорига кириб бўлмайди, — дейди корхона раҳбари Акром Мингбоев. — Шуни инобатга олиб, ишлаб чиқаришда табиий дармондори ва шифобахш экстрактлардан кенг фойдаланаяпмиз.
Яқиндан бошлаб корхона қуввати янада ошди. Бунинг учун қўшимча ишлаб чиқариш мажмуаси барпо этилиб, хориждан яна бир туркум илғор ускуна ва технологик линиялар олиб келинди.

Fайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn