Мустаҳкамлиги ортади
  • 20 Декабрь 2014

Мустаҳкамлиги ортади

Амударё туманидаги “Агат инвест саноат” масъулияти чекланган жамиятида, асосан, қурилиш учун зарур бўлган шағал хом ашёси ишлаб чиқарилади.

Тадбиркор Соатбой Қурбонниёзов раҳбарлик қилаётган мазкур кичик бизнес субъектида яқиндан бошлаб маъданли кукун тайёрлаш ҳам йўлга қўйилди.
— Ушбу лойиҳани рўёбга чиқаришда банкнинг 100 миллион сўмлик кредитидан самарали фойдаландик, — дейди тадбиркор. — Натижада корхонага хориждан замонавий классификатор ускунаси келтириб ўрнатилди. Унинг ёрдамида шағалдан ортган чиқинди қайта ишланиб, ундан маъданли кукун тайёрланаяпти. Мазкур хом ашё асфальт таркибига қўшилса, маҳсулотнинг мустаҳкамлиги ортади. Бу эса бунёд этилаётган йўлларнинг узоқ йиллар хизмат қилишини кафолатлайди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn