Дастлабки экспорт амалиёти
  • 17 Декабрь 2014

Дастлабки экспорт амалиёти

Қибрай туманидаги “Соф гигиеник” масъулияти чекланган жамияти тақдим этган шартнома хорижлик ҳамкорлар томонидан имзоланди.

Ушбу натижага эришиш учун жамоа қарийб икки йил изланди. Банк ажратган 395 минг АҚШ долларилик сармоя Хитойдан зарур технологик ускуналар олиб келиш, хом ашё таъминотини ҳал этиш имконини берди. Шу тариқа гигиеник воситалар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Корхона экспертларининг фикрича, маҳсулот тайёрлашда шифобахш экстрактлар қўлланилади. Шу боис улардан фойдаланилганда, турли тошмалар ҳамда аллергик касалликлар хавф солмайди.
Айтиш жоизки, Тошкент вилоятида хорижга маҳсулот йўналтираётган кичик бизнес эгалари ва хусусий тадбиркорлар сафи кенгайиб бораётгани туфайли жорий йилнинг тўққиз ойида ҳудудий экспорт ҳажми 109,3 фоиз ўсди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn