Оилавий корхона фаолиятини кенгайтирди
  • 17 Декабрь 2014

Оилавий корхона фаолиятини кенгайтирди

Бойсун туманидаги “Grand work” оилавий корхонаси мебель жиҳозлари тайёрлашда маҳаллий хом ашёдан фойдалана бошлади.

Айтиш жоизки, корхонага ёғочга ишлов берадиган янги технология ва ускуналар ўрнатилгач, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархи ҳам бирмунча арзонлашди. Қолаверса, янги технология шарофати билан маҳсулотлар тури ҳам ортиб, сифати тубдан яхшиланди.
— Айни пайтда фаолиятимизни янада кенгайтириш чораларини кўраяпмиз, — дейди оилавий корхона раҳбари Баҳриддин Маматов. — Ҳозир 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги банк кредитини хориждан металл ва шишага ишлов берадиган технология ҳамда ускуналар хариди учун йўналтирдик. Янги бизнес-режа амалга ошгач, 10 га яқин қўшимча иш ўрни яратилиб, декоратив панжаралар ва уй жиҳозлари тайёрлаш йўлга қўйилади.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn