Қайта ишлашдан катта даромад
  • 17 Декабрь 2014

Қайта ишлашдан катта даромад

Қоракўл териси ва жунидан тайёрланган маҳсулотлар жаҳон бозорида жуда харидоргир ҳисобланади.

Шуни ҳисобга олган Конимех туманидаги “Azenterwool” масъулияти чекланган жамияти жамоаси қайта ишланаётган қўй ва туя жунини экспорт қилишга киришди.
— Хорижнинг энг илғор технологиялари асосида тайёрланаётган маҳсулотларимизга ташқи бозордан тушаётган буюртмалар сони ортиб бормоқда, — дейди жамият раҳбари Дилшод Қодиров. — Хусусан, яқинда россиялик ҳамкорларимиз билан умумий қиймати 270 минг АҚШ долларилик хом ашё етказиб бериш юзасидан шартнома имзоладик.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn