Саноат учун зарур хом ашё
  • 13 Декабрь 2014

Саноат учун зарур хом ашё

Бентонит — ўтга чидамлилиги боис металлургия саноатида муҳим хом ашё ҳисобланади. Навбаҳор туманидаги “Бентонит” масъулияти чекланган жамияти жамоаси айнан ушбу моддани кенг ҳажмда ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

— Корхонамиз жойлашган ҳудудда 25 миллион йил аввал денгиз қолдиқларидан шаклланган бентонит лойи захиралари аниқланган,  — дейди жамият раҳбари Абдумутал Бўриев. — Ҳозир ер остидан бурғилаш орқали олинаётган ушбу кимёвий унсур таркибида 70 фоизгача минераллар мавжуд. Эътиборлиси, бентонит кукуни нафақат саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, балки нефть-газ, тиббиёт, кимё, қурилиш, озиқ-овқат, косметика каби соҳаларда ҳам самарали қўлланилмоқда.
95 киши меҳнат қилаётган корхонада жорий йилнинг ўтган даврида 3,3 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланиб, мамлакатимиздаги кўплаб саноат корхоналарига етказиб берилди.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn