Коллеж корхонага мутахассис тайёрлаб беради
  • 13 Декабрь 2014

Коллеж корхонага мутахассис тайёрлаб беради

Урганч тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежи жамоаси тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Red flower” масъулияти чекланган жамиятини 15 нафар мутахассис  билан таъминлаш юзасидан шартнома имзолади.

Айтиш керакки, яқинда иш бошлаган ушбу корхонада меҳнат қилаётган 60 нафар хотин-қизнинг 40 нафарини коллеж битирувчилари ташкил этади. Айни пайтда “Red flower” жамоаси бозор талабларини пухта ўрганган ҳолда, рақобатбардош кийим-кечаклар тайёрламоқда.
Ушбу жамоа ҳар ойда ички бозорга 550 минг дона маҳсулот етказиб бераяпти. Улар келгусида мазкур кўрсаткични 1 миллион донага етказиш мақсадида изланаяптилар.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn