Ҳудудий дастур самараси
  • 13 Декабрь 2014

Ҳудудий дастур самараси

Сурхондарё вилоятида саноатни ривожлантириш ҳудудий дастурига мувофиқ, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида 290 та лойиҳа амалга оширилиб, ушбу мақсадлар учун 26,7 миллион АҚШ долларилик инвестиция жалб этилди.

Шўрчи туманидаги тош саралашга ихтисослаштирилган “Зуҳриддин Заҳриддин” хусусий корхонаси — шулардан бири. Умумий қиймати 1,5 миллиард сўмлик мазкур лойиҳа рўёбга чиқарилиши билан корхона маҳсулотлари дастлабки ойданоқ ўз буюртмачиларини топди. Айни пайтда хорижий технологиялар воситасида тайёрланаётган юқори сифатли қурилиш материаллари ҳудудда намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилаётган аҳоли массивларига жўнатилмоқда.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn