Фаолиятини кенгайтирди
  • 13 Декабрь 2014

Фаолиятини кенгайтирди

Нукус шаҳрида бундан уч йил аввал фаолият бошлаган “Нукус стандарт сервис” масъулияти чекланган жамияти аҳолига компьютер жиҳозларини таъмирлаш бўйича сервис хизмати кўрсатиб келарди.

Яқинда корхона фаолияти кенгайтирилиб, ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. — Банкнинг 48 миллион сўмлик молиявий кўмаги билан хориждан замонавий технологик ускуналар келтириб, эшик ва дераза ромлари тайёрлай бошладик, — дейди тадбиркор Мират Рахметов. — Боиси, кейинги йилларда ушбу қурилиш маҳсулотларига талаб ортиб бораяпти. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки пластик материалдан ишланган дераза кўпроқ ёруғлик беради, иссиқликни яхши сақлайди ва кўча шовқинини ўтказмайди. Янги технология асосида маҳсулотни хоҳлаган дизайн ва ўлчамларда тайёрлаш имконияти мавжуд. Айни пайтда дастлабки буюртмаларни бажаришга киришганмиз.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn