Будапештда иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди
  • 04 Декабрь 2014

Будапештда иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди

Будапештда Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда икки мамлакат вазирлик ва идоралари, компания ҳамда концернлари раҳбарлари, ташқи иқтисодий алоқа, молия-банк, иқтисодиёт, савдо-саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика соҳалари, озиқ-овқат саноати, соғлиқни сақлаш, сайёҳлик ва бошқа тармоқларнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбир чоғида томонлар икки мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳозирги ҳолати ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар. Хусусан, икки томонлама товар айирбошлашни кўпайтириш, савдо-иқтисодий, сармоявий ва илмий-техникавий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш юзасидан ҳар икки мамлакат бирдек манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Йиғилиш якунлари бўйича имзоланган Протоколда турли соҳа ҳамда йўналишларда кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш тўғрисидаги келишув ўз ифодасини топди.

«Жаҳон» АА.
Будапешт

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn