Муқобил ёнилғи
  • 03 Декабрь 2014

Муқобил ёнилғи

Ангрен кўмир конларидаги қазиш ишлари жараёнида минг-минглаб тонна қолдиқ ҳосил бўлади. Ундан шу пайтга қадар деярли фойдаланилмасди.

Шаҳардаги махсус индустриал зонада ташкил этилган “Jun long industrial” қўшма корхонасида эндиликда худди шу иккиламчи хом ашёдан кўмир брикетлари тайёрланмоқда. Корхона мутахассисларининг таъкидлашича, мазкур муқобил ёнилғи тури фойдаланиш учун қулайлиги ҳамда узоқ муддат ёниши, энг муҳими, атроф-муҳитга нисбатан безарарлиги билан ажралиб туради.
Қиймати 3,2 миллион АҚШ долларилик ушбу лойиҳа рўёби туфайли эндиликда бу ерда кунига 150 тонна кўмир кукуни қайта ишланиб, 90 тоннагача брикет олинмоқда. Яна бир жиҳати, корхона жамоаси жорий йилнинг тўққиз ойида 200 миллион сўмликдан зиёд маҳсулот тайёрлашга муваффақ бўлди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn