Эҳтиёждан ортгани ички бозорга
  • 02 Декабрь 2014

Эҳтиёждан ортгани ички бозорга

Бухоро шаҳридаги “Шейхон техсервис” масъулияти чекланган жамиятида калава ип учун кардонли конус ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Бунинг учун тадбиркор Санжар Рамазонов 60 миллион сўм миқдорида сармоя йўналтирди. Натижада “Шейхон техсервис” нафақат ўз эҳтиёжини қондириш, балки бу турдаги маҳсулотни турдош корхоналарга етказиб бериш орқали қўшимча даромад манбаига ҳам эга бўлди.
Эътиборлиси, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида шаҳарда саноат йўналишида умумий қиймати 36 миллиард сўмдан зиёд бўлган шунга ўхшаш 48 та бизнес лойиҳа амалга оширилиб, 374 кишининг бандлиги таъминланди.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Бельгияда тақдимот Муқобил ёнилғи »