Ташқи бозордан буюртма
  • 28 Ноябрь 2014

Ташқи бозордан буюртма

Зангиота туманидаги “Абдулазиз омад чиннилари” масъулияти чекланган жамиятида кулоллик буюмлари анъанавий дастгоҳларда эмас, балки юқори суръатда ишловчи хориж технологиялари ёрдамида тайёрланаётир.

Жорий йилда иш бошлаган мазкур корхонада айни пайтда 20 га яқин ёшлар томонидан миллий ва замонавий дизайн уйғунлигидаги 25 турдан зиёд уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқарилаяпти. 
— Маҳсулот тайёрлашда Хитой технологиясини танлаганимиз бежиз эмас, — дейди жамоа раҳбари Исмоил Алимов. — Биласиз, бу юрт чиннилари азалдан бутун дунёда маълуму машҳур. Мақсадимиз — ўзимизда импорт ўрнини босувчи ана шундай маҳсулотлар тайёрлашни тўла ўзлаштиришдир.
Қисқа фурсатда 20 минг донадан ортиқ кулоллик буюмлари тайёрлаб, ички бозорда сотишга муваффақ бўлган жамоа яқинда чет элдан ҳам буюртма олди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn