Узоқ муддат фойдаланиш мумкин
  • 28 Ноябрь 2014

Узоқ муддат фойдаланиш мумкин

Кейинги йилларда қурилиш саноатида сувли дисперция бўёқлари кенг қўлланилаяпти.

Бу турдаги маҳсулотларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улардан узоқ йиллар фойдаланиш мумкин.
Бундай бўёқларнинг ранги ўзгармайди ва сифати бузилмайди. Ёқимсиз ҳид таратмайди. Зарарли буғланиш ҳосил қилмайди.
Ана шу омилларни ҳисобга олган нукуслик тадбиркор Фарҳод Мамедов “Манас сибир” масъулияти чекланган жамиятида сувли дисперция бўёқлари ишлаб чиқаришни ўзлаштирди.
— Лойиҳамизни рўёбга чиқаришда банкнинг молиявий кўмагидан самарали фойдаландик, — дейди Ф. Мамедов. — Натижада корхонага замонавий технология ўрнатилиб, бу ерда ойига 40 тоннагача лок-бўёқ ашёлари тайёрлаш имконияти юзага келди. Маҳсулотларимиз турдошларига нисбатан арзонлиги боис буюртмачилар кўпаймоқда.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn