Сармоя киритилди
  • 25 Ноябрь 2014

Сармоя киритилди

Урганч шаҳрида лойиҳавий қиймати 2 миллион АҚШ долларилик “Биллур интеграл сервис” қўшма корхонаси иш бошлади.

Айни пайтда бу ерда  кунига 60 тонна кир ювиш кукуни тайёрлаш имконияти юзага келди. Эътиборлиси, ушбу завод фаолиятини йўлга қўйиш учун хориждан 1 миллион АҚШ долларилик тўғридан-тўғри инвестиция  жалб этилди. Бўш турган бино мазкур тадбиркорлик субъектига сармоя киритиш шарти билан “ноль” қийматда берилгани эса айни муддао бўлди. 
— Маҳсулотимизнинг катта қисмини ташқи бозорда сотишни мўлжаллаяпмиз, — дейди корхона раҳбари Зокир Зокиров. — Шунингдек, атирсовун, шампунь, тиш ювиш пастаси каби гигиена воситалари турини кўпайтириш йўлида ҳам изланишлар олиб борилаяпти.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn