Корхонада икки юз турдан зиёд маҳсулот тайёрланади
  • 25 Ноябрь 2014

Корхонада икки юз турдан зиёд маҳсулот тайёрланади

Ховос туманидаги “Гранд голден бокс” масъулияти чекланган жамиятида картон қутилар ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани маҳаллий тадбиркорларга катта қулайлик яратди.

Ҳозирги пайтда турли озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлашга ихтисослаштирилган корхоналар мазкур жамиятнинг асосий харидорлари ҳисобланади. Уларга ойига 30 минг донадан зиёд турли ҳажмдаги қутилар етказиб берилмоқда.
Қутиларга маҳсулот ёрлиғи ҳамда бошқа маълумотлар ифода этилган ёзув ва тасвирларни тушириш жамият томонидан замонавий матбаа технологиялари асосида амалга оширилмоқда.
— Айни пайтда ёзув қоғозлари ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйганмиз, — дейди жамият раҳбари Сарвар Холназаров. — Умуман, маҳсулотларимиз тури 200 тадан ошди, хусусан, оддий қоғоздан тортиб, барча матбаа маҳсулотларини тайёрлаяпмиз.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Экспорт кўлами кенгайди Сармоя киритилди »