Экспорт кўлами кенгайди
  • 25 Ноябрь 2014

Экспорт кўлами кенгайди

Жорий йилда Андижон шаҳридаги “Инвесттекс” қўшма корхонасига ишга қабул қилинган 20 нафар коллеж битирувчиси касбий кўникма ҳосил қилиб, юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга киришдилар.

Бунинг учун мазкур тадбиркорлик субъектида хорижнинг энг замонавий дастгоҳлари эвазига модернизациялаш ишлари амалга оширилди. Натижада синтетик мато — полиэстердан кийимлар тайёрлаш ўзлаштирилди. 
— Сўнгги йилларда экспорт жуғрофиямиз ҳам кенгаймоқда, — дейди қўшма корхона директори Носиржон Атабаев. — Ҳозир нафақат қўшни давлатлар, балки Болтиқбўйи мамлакатларига ҳам маҳсулотларимизни юбораяпмиз.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn