Йирик миқдордаги экспорт
  • 19 Ноябрь 2014

Йирик миқдордаги экспорт

Фарғона вилоятининг энг чекка ҳудудида жойлашган “Бешариқтекстиль” очиқ акциядорлик жамияти нафақат юртимиз, балки қатор хорижий мамлакатларда ҳам ном қозонган.

Гап шундаки, бу ерда тайёрланаётган юздан зиёд турдаги спорт кийимлари ва болалар либослари табиий матодан тикилаётгани ҳамда юқори сифати боис чет эллик буюртмачиларга манзур бўлмоқда. Корхона маҳсулотларининг 96 фоизи экспортга йўналтирилаётгани буни яққол тасдиқлайди.
Дарвоқе, шу йилнинг ўтган даврида “Бешариқтекстиль”да 16 миллиард 852 миллион сўмлик бежирим либослар ишлаб чиқарилди. Бу йиллик режада белгиланганидан 27,5 фоиз юқори кўрсаткичдир.


Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn