Экспорт фаолияти суғурталанади
  • 18 Ноябрь 2014

Экспорт фаолияти суғурталанади

Шу йилнинг ўтган даврида Фарғона вилоятидаги 90 та тадбиркорлик субъекти бевосита Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмаги билан 102 миллион АҚШ долларилик маҳсулотини экспорт қилишга эришди.

Бу мазкур соҳа ривожи йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, ишбилармонларга қатор имтиёз ва енгилликлар берилаётгани самарасидир.
Фарғона шаҳрида ташкил қилинган семинарда шу ҳақда сўз юритилди. “Кафолат” ДАСК ҳамда “Ўзмиллийбанк” қошидаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ташкил этилган мазкур анжуманда тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси, суғурта компаниялари вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.
— Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини суғурта қилиш орқали уларни турли қалтисликлардан ҳимоя қилиш тартиби жорий этилди, — дейди жамғарманинг Фарғона филиали раҳбари Шокиржон Аҳмедов. — Мазкур тадбирда амалга киритилган янги тартиб ва қоидалар мазмун-моҳияти вилоятимиз ишбилармонларига атрофлича тушунтирилди. Зеро, бу маҳаллий тадбиркорларнинг жаҳон бозорига чиқишида катта имкониятлар эшигини очади.

Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn