Буюртмачи таклифи ва янги маҳсулот
  • 18 Ноябрь 2014

Буюртмачи таклифи ва янги маҳсулот

“Оҳангарон цемент заводи” таклифи асосида “Наманганмаш” акциядорлик жамиятида икки турдаги задвижкалар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Цементчилар яқин вақтгача бундай эҳтиёт қисмларни чет элдан олишарди. Эндиликда наманганлик машинасозлар томонидан тайёрланган шу турдаги маҳсулот пишиқлиги ва қулайлиги бўйича турдошлари билан бемалол рақобатлашади. Ўтган ойда “Оҳангарон цемент заводи”га маҳсулотнинг дастлабки туркуми етказиб берилди.
— Айни пайтда мамлакатимиздаги нефть ва газ саноати ҳамда энергетика корхоналарини 40 турдаги задвижкалар билан таъминлаб келаяпмиз, — дейди жамият бўлим бошлиғи Л. Қорабоев. —Жорий йилнинг ўтган даврида буюртмачиларга 4 миллиард 838 миллион сўмлик маҳсулот етказиб бердик. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 16 фоиз кўп демакдир.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn