Ишлаш учун қулай ва самарали
  • 14 Ноябрь 2014

Ишлаш учун қулай ва самарали

Бухоро шаҳридаги “Озода Озод” қўшма корхонасига Германиянинг “Neymag” компаниясида ишлаб чиқарилган турли дастгоҳлар ўрнатилди.

Улар ихчамлиги, ишлашга қулайлиги,  юқори самарадорлиги билан корхона ишчиларига маъқул тушди. Синтетик калава ип ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган бу лойиҳа рўёби учун 916 миллион сўмлик сармоя сарфланди. Айни чоғда молия муассасаси 415 миллион сўмлик кредит билан уни қўллаб-қувватлади. Натижада қўшимча 15 та иш ўрни яратилди. Яна бир муҳим жиҳати, буюртмачиларнинг синтетик калава ипга бўлган эҳтиёжларини ўз вақтида қондириш имконияти юзага келди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn