Ички бозор учун янгилик
  • 11 Ноябрь 2014

Ички бозор учун янгилик

Зангиота туманидаги “Мaster delekatesov” масъулияти чекланган жамиятида 10 турдаги гўшт маҳсулотлари тайёрлаш ўзлаштирилди.

Улар орасида умумий овқатланиш, меҳмонхона хўжаликлари ва уй ошхонаси учун мўлжалланган яримтайёр таомлар ҳам бор. Қўшимча ишлов берилган бундай гўштни тўлиқ пишириш учун бор-йўғи 10 дақиқа кифоя қилади.
— Ўзлаштирилган маҳсулотлар ички бозорда янгилик бўлгани учун дарров харидорлар эътиборини тортди, — дейди корхона раҳбари О. Муталов. — Умуман, шу изланишлар туфайли кейинги бир йилда ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 150 фоиз ўсиб, истеъмолчиларга 31 миллиард сўмликдан кўпроқ маҳсулот етказиб беришга муваффақ бўлдик.
Айни пайтда 100 киши меҳнат қилаётган корхонада ҳар куни 5 тонна гўшт қайта ишланмоқда. Иш унуми ва маҳсулот сифатини таъминлашда Германия, Австрия, Беларусь давлатларининг тўла компьютер бошқарув тизимига эга замонавий технологик ускуналари қўл келмоқда.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn