Пластмассадан 19 турдаги маҳсулот
  • 08 Ноябрь 2014

Пластмассадан 19 турдаги маҳсулот

Навоий шаҳридаги “Navoiy Invest Plast” масъулияти чекланган жамиятида пластмасса хом ашёсидан 19 турдаги уй-рўзғор буюмлари тайёрланаяпти.

Мазкур лойиҳа рўёби учун 92,5 минг долларлик банк кредити йўналтирилди. Пировардида ўнга яқин иш ўринлари яратилди. Айни пайтда тўлиқ компьютерлаштирилган ускуналар сифат назоратини амалга оширмоқда.
— Келгусида маҳсулотларимиз турини юзтага етказиш ҳаракатидамиз, — дейди “Navoiy Invest Plast” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ўайрат Шодиев.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn