Узум қишда «пишади»
  • 08 Ноябрь 2014

Узум қишда «пишади»

Паркент туманидаги “Заркент Холмат” фермер хўжалиги боғ ва токзорларидаги мева ҳамда узумлар қишнинг қоқ чилласида “пишадиган” бўлди.

Гап шундаки, бундан сал аввалроқ хўжалик қошида тижорат банкининг молиявий мадади билан
300 тонналик сиғимга эга замонавий омборхона барпо этилганди. Айни пишиқчилик мавсумида етиштирилган ноз-неъматларнинг энг саралари музлаткичли камераларга жойлаштирилди. Хориж технологияси асосида ишловчи омборхонада керакли намлик ва ҳарорат автоматик тарзда назорат қилинади. Шу боис бу ерда сақланаётган боғ неъматлари қиш ва баҳор мавсумигача янги узилгандек сақланади.
— Боғ ва токзорларимиз 100 гектардан ошди, — дейди фермер Баҳром Холматов. — Жорий йилда ҳосилдорликни 150-200 центнерга етказдик. Шу боис маҳсулотларимизнинг бир қисмини қўшни мамлакатларга сотиш юзасидан ҳам шартномалар тузганмиз.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn