Уч йўналишда фаолият
  • 08 Ноябрь 2014

Уч йўналишда фаолият

Норин туманидаги “Daminasavdoinvest” масъулияти чекланган жамияти уч йўналишда фаолият кўрсатмоқда.

Хусусан, бу ерда мебель ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши баробарида, аҳолига савдо хизмати ҳам кўрсатилаяпти.
Ички бозорни юқори сифатли истеъмол моллари билан тўлдиришда фаол қатнашаётган мазкур кичик бизнес субъектида яқинда модернизациялаш тадбирлари амалга оширилди. Корхонанинг технологик линияси замонавийларига алмаштирилди. Ушбу мақсадлар учун 135 миллион сўм йўналтирилди. Пировардида қувватлар икки баробар ортиб, 15 та қўшимча иш ўрни яратилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида “Daminasavdoinvest” ўз буюртмачиларига 700 миллион сўмликдан зиёд маҳсулот етказиб берди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn