Ҳам касб ўрганди, ҳам ишли бўлди
  • 06 Ноябрь 2014

Ҳам касб ўрганди, ҳам ишли бўлди

Ўтган йили Жиззах туманилик Эътибор Тожибоеванинг ҳудудда яшовчи хотин-қизларга касб ўргатиш бўйича ишлаб чиққан лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грантига муносиб кўрилганди.

Шу асосда тадбиркор аёл тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган хотин-қизлардан 60 нафардан ортиғини тикувчилик касбига ўргатди. Бинобарин, улар компьютер саводхонлиги бўйича ҳам малакага эга бўлди. Натижада Эътибор Тожибоева саъй-ҳаракати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бир қатор хотин-қизлар айни пайтга келиб яхшигина даромад топа бошлади.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn