Модернизация самараси
  • 06 Ноябрь 2014

Модернизация самараси

Чиноз туманидаги собиқ пахта заводи тажриба корхонасига айлантирилгач, бу ерда ҳар мавсумда 20 минг тоннадан ортиқ хом ашёни қайта ишлаш имконияти юзага келди.

— Модернизациялаш тадбирларига 4,5 миллиард сўм йўналтирилди, — дейди корхона бош муҳандиси Фахриддин Ҳусанов. — Натижада хом ашёни қуритиш, тозалаш, линтерлаш каби цехларимиз хориж технологияси асосида бутунлай қайта жиҳозланди. Иқтисодий тежамкор сепараторлар, пресслаш агрегатлари ва тозалаш ускуналари, шунингдек, замонавий транспортёрлар пахта ҳосилидан юқори сифатли тола олиш билан бирга, қимматбаҳо хом ашё исрофгарчилигига ҳам буткул барҳам бермоқда.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn