Бозорда мавқеини мустаҳкамлади
  • 05 Ноябрь 2014

Бозорда мавқеини мустаҳкамлади

Намангандаги “Leasing bonus” масъулияти чекланган жамияти маҳсулотлари қурилиш бозорида мустаҳкам ўринга эга.

Дастлаб рубероид ишлаб чиқариш билан фаолият бошлаган корхонада ўтган йили шифер тайёрлаш ҳам ўзлаштирилди. Мазкур лойиҳа рўёбида банкнинг молиявий кўмаги асқатди. 250 минг АҚШ доллари ва 700 миллион сўмлик сармоя эвазига хориждан келтирилган технология ёрдамида кунига 1500 донадан ортиқ томёпқич материаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Янги линия фойдаланишга топширилиши билан бу ерда ишловчилар сони 55 нафарга етди.
— Ҳозир қувватларни тўла ўзлаштираяпмиз, — дейди МЧЖ раҳбари Рашидхон Муродов. — Муҳими, маҳсулотимиз харидорлар эътиборини қозониб улгурди. Жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллий бозорга 350 минг дона шифер чиқардик. Айни чоғда навбатдаги лойиҳа устида ишлаяпмиз. Унга кўра, хитойлик ҳамкорлар билан ташкил этиладиган қўшма корхонада цемент тайёрлашга киришамиз.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn