Қурилиш саноатида йирик лойиҳа
  • 05 Ноябрь 2014

Қурилиш саноатида йирик лойиҳа

Бу йил Юқори Чирчиқ туманида тиббиёт, тўқимачилик ҳамда қурилиш саноати соҳаларида умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларилик 7 та йирик лойиҳа рўёбга чиқарилди. Эътиборлиси, уларнинг 4 таси хорижий сармоя иштирокидаги ишлаб чиқариш субъектларидир.

“Ихтиёр қурилиш файз” қўшма корхонаси — ана шулардан бири. Чет эллик ҳамкорлар киритган 1 миллион АҚШ долларилик инвестиция ҳисобидан бу ерга замонавий технологиялар келтириб ўрнатилди. Ҳозир қўшма корхонада тайёрланаётган керамик ғиштлар нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам ўз харидорларига эга.
— Қурилиш-пардозлаш ишларида кулоллик анъаналари асосида тайёрланган сопол ғиштларга талаб катта, — дейди корхона раҳбари А. Сайфиев. — Шуни инобатга олиб, бундай қурилиш ашёсининг 20 га яқин турини тайёрлашни ўзлаштирдик. Юртимиздаги бунёдкорлик жамоалари ҳамда ташқи бозордаги буюртмачиларимизга ҳар ойда ўртача 600 минг донагача сифатли деворбоп материаллар етказиб бераяпмиз.
Эллик киши меҳнат қилаётган корхонага ҳадемай яна бир туркум илғор ускуна ва дастгоҳлар келтирилади. Бу эса ишлаб чиқариш ҳажмини қарийб 2 марта ошириш имконини яратади. 

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn