Янги модификациядаги лайнер
  • 04 Ноябрь 2014

Янги модификациядаги лайнер

Истиқлол йилларида мамлакатимиз миллий ҳаво йўллари тизими тубдан модернизация қилиниб, самолётлар парки янгиланмоқда.

Бу эса соҳа равнақи, парвозлар хавфсизлиги ва мунтазамлилигини таъминлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.
Яқинда “Тошкент” халқаро аэропортида ташкил этилган “Boeing-767-300BCF” юк ташувчи лайнерининг тақдимоти бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди.
Мазкур тадбир иккита йўловчи самолётини қайта жиҳозлаб, юк ташишга мослаштириш лойиҳаси доирасида ўтказилди. Дунё тажрибасида маънан эскирган йўловчи лайнерларини юк ташувчига айлантириш ҳаво кемаларидан самарали фойдаланишнинг муҳим омилларидан ҳисобланади.
Сингапурдаги “Саско” компанияси авиатаъмирлаш базасида янги қиёфа ва модификацияга эга бўлган “B-767-300BCF” юк самолёти “Навоий” халқаро аэропорти негизидаги Интермодал логистика марказини янада ривожлантириш, унинг ишлаб чиқариш қудратини юксалтириш, умуман, миллий авиакомпания тизимида юк ташиш хизматини янада такомиллаштиришда муносиб ўрин эгаллаши, шубҳасиз.
Хабарингиз бор, бу ердан Франкфурт, Инчеон, Вена, Милан, Брюссель, Сарагоса, Дубай, Деҳли, Тяньзинь, Ханой каби шаҳарларга парвозлар йўлга қўйилган.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Boeing” компанияси ўртасидаги келишувга биноан, ана шундай самолётларнинг иккинчиси шу йилнинг декабрь ойида юртимизга олиб келинади.

М. ҚОСИМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn