Талабанинг кичик корхонаси
  • 04 Ноябрь 2014

Талабанинг кичик корхонаси

Жиззах политехника институтида енгил саноат йўналишида таҳсил олаётган Марҳабо Маҳкамова талабалик давридаёқ хусусий корхона ташкил қилди.

Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган бизнес лойиҳа рўёби учун банк томонидан 126 минг евро миқдоридаги кредит ажратилди. Мазкур сармоя эвазига хориждан замонавий тикув ва тўқув дастгоҳлари келтириб ўрнатилди.
Талабанинг ушбу эзгу ташаббуси институт раҳбарияти томонидан ҳам  қўллаб-қувватланиб, таълим муассасасига қарашли бўш турган бино кичик корхона учун ажратиб берилди. Қисқа фурсатда 20 нафар чевар қиз жалб этилиб, технологик жараён тўлиқ йўлга қўйилди.
— Биринчи босқичда 40 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқараяпмиз, — дейди ёш тадбиркор Марҳабо. — Уларнинг сифати хорижникидан асло қолишмайди.
Айни пайтда бу ерда ойига 160 миллион сўмликкача маҳсулот тайёрланмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Жамоа йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 6 минг донага етказишни ҳамда келгуси йилдан ташқи бозорга чиқишни ҳам ният қилган.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn