Электрон ҳисобот
  • 08 Февраль 2014

Электрон ҳисобот

Эндиликда қашқадарёлик тадбиркорлар статистика маълумотларини интернет орқали ҳам юборишлари мумкин. Яқинда ҳудудда автоматлаштирилган “eStat 2,0” ахборот тизими ишга туширилиши билан шундай имконият юзага келди.

Натижада тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилаётган ҳисоботларнинг электрон улуши 88,6 фоизга етказилди.
Таъкидлаш керакки, тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш учун маъмурий сарф-харажатларни камайтириш, соҳа вакилларини давлат рўйхатига олишда турли тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш йўли билан янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида тизимда кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Қарши шаҳрида ўтказилган Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари статистика бошқармаларининг раҳбар ҳамда мутахассислари, туман ва шаҳар статистика бўлим бошлиқлари ҳамда саноат тармоғига тааллуқли корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокидаги ҳудудий семинарда ана шу ҳақда фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Тадбиркорлар оиласи
Тўхтабоевларни ҳақиқий тадбиркорлар оиласи, дейиш мумкин. Чунки мазкур хонадон аъзолари бундан ўн икки йил аввал Урганч шаҳрида “Стоматология” хусусий фирмасини ташкил этиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйганди.
Тез орада шаҳар марказидаги истироҳат боғида дам олувчиларга хизмат кўрсатиш учун “Урганч аттракцион” хусусий корхонаси ташкил этилди. Яқиндан бошлаб эса тадбиркор оила ташаббуси билан чармни қайта ишлаб, ундан аёллар ва мактаб ўқувчилари учун бежирим сумкалар тайёрлаш ўзлаштирилди.
— Бизнесимизнинг кенг ривож топишида бизга яратилган имконият ва имтиёзлар муҳим омил бўлмоқда, — дейди тадбиркор М. Тўхтабоев. — Навбатдаги лойиҳамиз банкнинг 300 миллион сўмлик кредити билан қўллаб-қувватланди. Бунинг ҳисобига коллеж битирувчиларидан ўн нафарини иш билан таъминладик.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn