Вақт ҳам, маблағ ҳам тежалади
  • 22 Октябрь 2014

Вақт ҳам, маблағ ҳам тежалади

Юқори Чирчиқ туманида маҳаллий фармацевтика корхоналари буюртмаси асосида махсус тиббий найча ва суюқ дорилар учун шиша идишлар тайёрлаш ўзлаштирилди.
Ушбу янгилик “Med standart claas” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди. Ҳозир бу ерда соатига 2400 донагача маҳсулот ишлаб чиқарилаяпти.
— Қисқа муддатда мазкур корхона яқин ҳамкоримизга айланди, — дейди “Ўзгермедфарм” қўшма корхонаси раҳбари А. Назаров. — Ампулали дори воситалари тайёрлашга ихтисослаштирилган иккита йирик заводимиз айнан шу туманда жойлашган бўлиб, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун тиббий найчаларни “Med standart claas” жамоасидан олаяпмиз. Бу эса вақт ва маблағни тежаш имконини бермоқда.


Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn