Янги гидроиншоот сув таъминотини яхшилайди
  • 14 Октябрь 2014

Янги гидроиншоот сув таъминотини яхшилайди

Аму-Бухоро машина канали тизимида “Қуйимозор-2” янги насос станцияси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Мазкур гидроиншоотни бунёд этиш учун 15,5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди. Пировардида 30 минг гектардан ортиқ майдонни суғориш тизими тубдан яхшиланди.
— Бу ерга ўрнатилган замонавий агрегатлар секундига 4 куб метр сувни 24 метр баландликка чиқариб бериш қувватига эга, — дейди Аму-Бухоро машина канали Қизилтепа тумани бошқармаси бош муҳандиси Соҳиб Қодиров. — Энг муҳими, бошқарув тўлиқ компьютерлаштирилган.
2015 — 2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастурига мувофиқ,  Аму-Бухоро машина канали Қизилтепа тумани бошқармасига қарашли “Қизилтепа-1” ва “Қизилтепа-2” насос станцияларини ҳам Осиё тараққиёт банки ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш режалаштирилган.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn