Маҳсулот буюртмачи манзилига етказилади
  • 14 Октябрь 2014

Маҳсулот буюртмачи манзилига етказилади

Ўтган йили пойтахтимизда ташкиллаштирилган инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида қатнашган Беҳзод Диллиевни сутни қайта ишлашга мўлжалланган замонавий ускуналардан бири қизиқтириб қўйганди.

Шу йил жондорлик ёш тадбиркор банкнинг 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредити эвазига ушбу технологик линияни харид қилиб, ишга туширди. Айни пайтда “Беҳзод Диллиев” масъулияти чекланган жамиятида ўн турдаги сут маҳсулотлари тайёрланмоқда.
Дарвоқе, тиниб-тинчимас ёш тадбиркор нафақат ўзи, балки  истеъмолчилар манфаатларини ҳам ўйлаб иш тутаётир. Шу мақсадда у махсус музлаткичли автомобиль харид қилди. Эндиликда тайёр маҳсулот савдо шохобчалари ҳамда мактабгача таълим муассасаларига пешма-пеш етказиб берилаяпти.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn