Асосий қисми экспортга йўналтирилади
  • 24 Сентябрь 2014

Асосий қисми экспортга йўналтирилади

Навоий шаҳрида лойиҳа қиймати 10 миллиард 498 миллион сўмлик “Navbahor tekstil” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Таъсисчилар калава ип ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган ушбу корхона маҳсулотларининг асосий қисмини экспортга йўналтиришни мўлжаллашмоқда.
— Юртимизда тўқимачилик саноати тармоқлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва шу орқали пахта хом ашёсини қайта ишлашни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди корхона раҳбари Шерзод Жумаев. — Натижада бундай ишлаб чиқариш субъектлари сони йилдан-йилга кўпайиб, маҳсулот тайёрлаш ҳажми ҳам муттасил ортиб бораётир. Бизнинг корхонамизни ҳам ана шу ислоҳотлар меваси, дейиш мумкин.
Корхонага Швейцариядан энг сўнгги русумдаги технологик линия келтириб ўрнатилди. Натижада йилига 5 минг 400 тонна пахтани қайта ишлаш имконияти ҳамда 178 та иш ўрни яратилди. Жамоа аъзолари жорий йилда 1 миллиард 300 миллион сўмлик калава ип тайёрлашни мақсад қилган. Шу кунгача эса 487 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспортга чиқарилди.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn