Битирувчининг изланиши натижа берди
  • 24 Сентябрь 2014

Битирувчининг изланиши натижа берди

Андижон туманилик Абдуллажон Маматқулов республикада биринчи бўлиб кафель кошинларига гул босиш технологиясини ўзлаштирмоқда.

Коллежни битирган бу йигит компьютер графикаси билан шуғулланади. Турли қаттиқ жисмларга, жумладан, кафель кошинларига  компьютер ёрдамида гул босиш бўйича изланишлар олиб боради. У яқинда хориждан ана шундай технологияни олиб келди.
Қатор босқичдан иборат мазкур жараён кошинларни қайта ишлаб, уларга хоҳлаган ўлчамда, исталган кўринишда, турли рангларда безак бериш имконини яратади. Бунда материалнинг намликка бардошлилик хусусияти ҳам ортади.

Саидаҳмад ШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn