Маҳаллий хом ашёдан қурилишбоп маҳсулот
  • 24 Сентябрь 2014

Маҳаллий хом ашёдан қурилишбоп маҳсулот

Қўнғиротлик тадбиркор Бахтиёр Аллантаев саъй-ҳаракати билан “Жайҳун Аҳмад” масъулияти чекланган жамияти қошида силикат ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кичик корхона фаолияти йўлга қўйилди.

123 миллион сўмлик сармоя эвазига бу ерга хорижнинг замонавий технологияси келтириб ўрнатилди.
— Ушбу йўналишда фаолият бошлаганимиз бежиз эмас, — дейди Б. Аллантаев. — Маълумки, силикат ғишт таркиби, асосан, қум ва цементдан иборат. Бу унинг ўта мустаҳкамлигини таъминлайди. Қум эса ҳудудимизда сероб. Қолаверса, унда ғоваклар мавжуд. Табиийки, бу бино деворлари мустаҳкамлигини ошириб, хоналарда ҳарорат мўътадиллигини таъминлайди. Технологиямиз қуввати йилига 3 миллион донагача ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn