Банкротликдан — барқарорликка
  • 24 Сентябрь 2014

Банкротликдан — барқарорликка

Урганч шаҳридаги инқирозга учраган “Хоразм Нуртоп” қўшма корхонаси негизида “URG TEX” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.

Бу ерда Миллий банкнинг 4 миллиард сўмликдан ортиқ инвестицияси ҳисобига энг замонавий технология асосида пахта толасидан сифатли калава ип ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Эътиборлиси, мазкур корхонага ўрнатилган илғор ускуналар энергия тежамкорлиги, хом ашёдан олинадиган маҳсулот миқдори ва сифатини ошириши ҳамда камчиқитлилиги билан ажралиб туради.
— Мамлакатимизда маҳаллий хом ашёдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди корхона раҳбари Султонбек Оллаберганов. — Биз ҳам ана шу мақсадда фаолият бошладик. Ҳозир бу ерда йилига 3 минг тонна пахта толасини қайта ишлаб, 2 минг 500 тонна калава ип тайёрлаш имкониятига эгамиз. 87 нафар киши доимий иш билан банд. Яқинда 26 нафар коллеж битирувчиси жамоамиз сафига қабул қилинди, шу кунларда улар қаторига яна 20 нафар ёш мутахассис қўшилиши кўзда тутилмоқда. Йил охиригача 150 тонна, яъни 420 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилишни мўлжаллаяпмиз.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn