Фойдаланиш муддати узайди
  • 23 Сентябрь 2014

Фойдаланиш муддати узайди

Бойсун туманидаги “Жийдали Бойсун” масъулияти чекланган жамияти жамоаси айни пишиқчилик мавсумида боғдорчилик фермер хўжаликлари учун пластмасса идишлар етказиб бериш кўламини икки баробар оширди.

— Бундай самарадорликка банк ажратган 107 минг долларлик маблағ ҳисобига эришдик, — дейди тадбиркор Баҳодир Хурсанов. — Гап шундаки, энергияни тежайдиган компьютерлаштирилган термопласт автоматлари ёрдамида ишлаб чиқарилаётган яшикларнинг мустаҳкамлиги ортиб, фойдаланиш муддати ҳам узайди. Яна бир афзаллиги шуки, яшик тайёрлашда ишлатиладиган хом ашё миқдори ва сифати озгина ўзгартирилса ҳам, дастгоҳ шу заҳотиёқ автоматик тарзда тўхтайди. Ҳозирги кунда ушбу илғор дастгоҳлар ёрдамида 8 килограммдан 15 килограммгача сиғимга эга идишлар тайёрланаяпти.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn