Сув саккиз босқичда фильтрланади
  • 20 Сентябрь 2014

Сув саккиз босқичда фильтрланади

Нукус шаҳридаги “Нукус мироб” масъулияти чекланган жамияти иш бошлаганига бир йил бўлди. Ўтган давр мобайнида бу ерда ишлаб чиқарилаётган салқин ичимликлар ички бозорда ўз харидорини топиб улгурди.

Корхона жамоаси эътирофича, ўзлаштирилган замонавий технология ютуқларнинг асосий омили бўлмоқда.
— Банкнинг 750 минг АҚШ долларилик молиявий кўмаги эвазига келтирилган хорижий ускуналар бир қатор афзалликларга эга, — дейди корхона мутахассиси Мамут Каримов. — Тайёрланадиган ичимликлар қадоқлангунича мазкур технология орқали сув саккиз босқичда фильтрланади.
Яқинда “Нукус мироб” ёрлиғи туширилган маҳсулотлар тури яна кўпайиб, бу ерда 5 ва 19 литрлик идишларга ҳам ичимлик сувини қадоқлаш йўлга қўйилди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn