Экспорт кўрсаткичлари ортди
  • 20 Сентябрь 2014

Экспорт кўрсаткичлари ортди

Навоий шаҳридаги “Триумф горняк” масъулияти чекланган жамиятида ўтган йили амалга оширилган 600 миллион сўмлик модернизация қилиш тадбирлари натижасида ишлаб чиқариш суръати икки баробар ортди.

Ваҳолонки, амалдаги технологияда оҳак тайёрлаш учун кўп вақт ва ортиқча энергия сарфланган бўлса, янгилик киритилиши эвазига бу жараён уч марта қисқарди. Муҳими, хориж ускуналари автоматлаштирилган бошқарув тизимига эгалиги туфайли маҳсулотлар сифати янада яхшиланди. Бу эса чет эллик буюртмачилар кўпайишига сабаб бўлмоқда.
— Ишлаб чиқариш ҳажми ўсганлиги боис экспорт кўрсаткичлари ҳам ортди, — дейди корхона раҳбари Валижон Файзиев. — Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 535 минг долларлик маҳсулотни четга сотишга эришдик. 
Ҳозир ойига 3 минг тоннадан зиёд маҳсулотни экспортга йўналтираётган мазкур корхонада 50 нафарга яқин киши меҳнат қилаяпти. Эътиборлиси, уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидир.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn