Кичик ҳовузлардан катта барака
  • 20 Сентябрь 2014

Кичик ҳовузлардан катта барака

Деновлик тадбиркор Салимжон Ҳамидов балиқнинг клариас турини кичик ҳовузларда парваришлаб, яхшигина даромад олмоқда.

Тадбиркорнинг ҳисоб-китобига қараганда, бир кубометр сувда ушбу турдаги балиқдан ярим тоннагача маҳсулот етиштириш мумкин.
— Кўпчилик торгина бассейнда бунча балиқ парваришлаш қийин, қолаверса, жониворларга кислород етишмайди, дейиши тайин, — дейди Салимжон. — Бироқ клариас кислороднинг асосий қисмини сувдан эмас, ҳаводан олади. Боиси, у худди китларга ўхшаб, оғзини сувдан чиқариб нафасга тўйинади. Шу сабабли бу турдаги балиқлар сувдаги кислородга эҳтиёж сезмайди. Унинг вазни уч ойда бир килограммгача етади. Яна бир хусусияти шундаки, клариас асло сув танламайди.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn