Кичик корхонанинг катта даромади
  • 19 Сентябрь 2014

Кичик корхонанинг катта даромади

Олот тумани ҳудудида намунавий лойиҳалар асосида қад ростлаган йигирмата тураржойга кўркам дизайндаги дарвозалар ўрнатилди.

Улар Қоракўл туманидаги “Абдуқаюм омад отажон” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланган.
Бундан бир йил аввал фаолият бошлаган мазкур корхона усталари қисқа муддатда замонавий эшик ва ромлар ҳамда дарвозалар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришди. Натижада унинг маҳсулотлари тез орада нафақат Қоракўл, балки қўшни туманларда ҳам харидорини топиб улгурди. Ўтган йили корхона тадбиркорлари беш юз миллион сўмдан зиёд даромад кўришди. Буюртмалар сони эса муттасил кўпаймоқда. Шуни ҳисобга олган ишбилармонлар банк кредити эвазига фаолиятларини янада кенгайтириш тараддудидалар.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn