Маҳсулот намуналари хорижлик ҳамкорларга юборилди
  • 19 Сентябрь 2014

Маҳсулот намуналари хорижлик ҳамкорларга юборилди

Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани марказида иш бошлаган “Интер текстиль” масъулияти чекланган жамияти жамоаси экспорт амалиётларини йўлга қўйиш мақсадида дастлабки маҳсулотлари намуналарини хориждаги бир қатор савдо компанияларига юборди.

Айни пайтда чет эллик ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда.
Гап шундаки, лойиҳа қиймати 2,5 миллион АҚШ долларилик сармоя эвазига иш бошлаган ушбу корхона ўз маҳсулотларининг 80 фоизини жаҳон бозорида сотишни мўлжалламоқда. Йилига 2 минг тонна калава ипдан трикотаж мато тайёрлаш қувватига эга жамиятда келгусида тикувчилик цехлари фаолияти ҳам йўлга қўйилади.     

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn