Интернет орқали рўйхатдан ўтиш мумкин
  • 19 Сентябрь 2014

Интернет орқали рўйхатдан ўтиш мумкин

Андижон шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни  хоҳловчилар эндиликда тегишли ҳужжатларни интернет орқали ҳам расмийлаштиришлари мумкин. Ўтган қисқа муддатда мазкур интерактив хизматдан 70 нафар тадбиркор фойдаланди.

— Бунинг учун тегишли ҳужжатларнинг сканер нусхалари tadbirkor.gov.uz портали орқали бизга юборилади, — дейди Андижон шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси мутахассиси Абдураҳмон Алимов. — Биз уларни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказиб, тадбиркорнинг электрон манзилига қайтариб жўнатамиз.
Айни пайтда инспекция мутахассислари томонидан тадбиркорларга интерактив хизматлардан фойдаланиш кўникмалари бўйича маслаҳатлар ҳам бериб борилмоқда.

Саидаҳмад ШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn