Компьютерлаштирилган дастгоҳлар ёрдамида
  • 18 Сентябрь 2014

Компьютерлаштирилган дастгоҳлар ёрдамида

Қарши шаҳридаги “Cotton Road” қўшма корхонасида компьютерлаштирилган дастгоҳлар ишга туширилиши ҳисобига тўқилаётган мато мустаҳкамлиги ва чўзилувчанлиги оширилди.

Натижада бу ерда тўқимачилик ашёсидан замонавий спорт кийимлари, аёллар футболкалари ва бошқа тикувчилик маҳсулотлари тайёрлаш имконияти пайдо бўлди.
— Юқори тезликда ишловчи технологияларимиз ёрдамида конвейер усулида ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, — дейди корхона тикув цехи бошлиғи Ориф Бобомуродов. — Жорий йилнинг олти ойида 538 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотини Россия, Беларусь ва Қозоғистондаги “Савдо уйлари” орқали буюртмачиларга етказиб бердик. 
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда 730 киши меҳнат қилаётган мазкур корхонада трикотаж маҳсулотлари, чойшаб, турли газламалар тайёрланмоқда.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn